Иқтисодиёт | 16:20 / 22.01.2016
1952
1 дақиқада ўқилади

Starbucks`нинг Европадаги даромади 30 фоизга камайди

Американинг Starbucks кафелар тармоғи ўтган чоракда соф даромадининг 29 фоизидан маҳрум бўлди. Иккинчи чорак башоратлари ҳам сармоядорларни қувонтирмаслиги аниқ, дея хабар бермоқда Bloomberg.

“Ноябрдаги Париж воқеаларидан кейин Ғарбий Европанинг истеъмол ва сайёҳлик фаоллиги сезиларли даражада пасайди. Бу ишимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатди”, - деди тармоқнинг бон амалиёт директори Кевин Жонсон.

Хабар қилинишича, компаниянинг 27 декабрда якунланган чорак давомидаги соф даромади 687,6 миллион долларни ташкил этди. 2014 йилнинг худди шу даврида эса компания 983,1 миллион доллар фойда кўрган эди.

Бутун дунёдаги Starbucks қаҳвахоналаридаги савдолар ҳажми эса ўтган чоракда 8 фоизга кўтарилган. АҚШдаги савдолар ҳажми 9 фоизга ошган бўлса, Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақасида 5 фоизлик ўсиш кузатилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш